Тиав: Миланнинг муваффақияти мени ажаблантирмайди
Италиянинг "Милан" футбол клуби собиқ ҳимоячиси Малик Тиав "россонери" жамоасининг жорий мавсумдаги муваффақиятларини кутилган ҳолат сифатида баҳолади. Клуб бош мураббийини алмаштирган ва ҳозирда А Серия чемпионатида етакчилик учун курашаётган "Милан" ҳақида Тиав қуйидагича фикр билдирди: "Мен ажабланмайман, чунки менинг собиқ ҳимоядаги жамоадошларим Павлович, Габбиа ва Томори жуда яхши ўйнамоқда.
Аллегри билан клуб жуда кучли, у тажрибали мураббий. Мен "Милан"нинг бу мавсумдаги айрим ўйинларини томоша қилдим, жамоа жуда яхши ҳимояланмоқда".
Ҳозирда "Милан" Италия чемпионати турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди.