Де Брёйненинг ўғли “Генк”да илк қадамларни қўймоқда
Яқинда “Наполи” футболчиси ўғлининг ўйинларидан бирига ташриф буюрди ва у билан ижтимоий тармоқлар учун бирга суратга тушди. Эслатиб ўтамиз, Кевин де Брёйне 2008 йилдан 2012 йилгача “Генк” сафида тўп сурган.
Кейинчалик, унинг фаолиятида Германиянинг “Вердер” ва “Вольфсбург”, Англиянинг “Манчестер Сити” каби клублари бўлган. У ўз фаолиятининг ўн йилини “Манчестер Сити”да ўтказган ва 2025 йилдан бошлаб “Наполи” шарафини ҳимоя қилмоқда.