Лацио Инсиньени жамоага қўшмоқчи
Италия манбаларига кўра, "Лацио" ҳозирда Инсинье билан музокараларни янада жиддийроқ олиб бормоқда. Римликлар футболчига мавсум учун 1,2 миллион евро таклиф қилишмоқда.
Бироқ Инсинье "Лацио"ни Маурисио Сарри бошқарувида етакчи клуб деб ҳисоблаётгани йўқ ва шунинг учун яхшироқ таклиф кутмоқда. Бу ҳақда "Il Messaggero" нашри маълум қилди.
Инсинье аввал "Наполи" сафида ўйнаган.