Тухель: Жамоа ғалабага лойиқ эди
"Бугун осон бўлмади. Биз ўйинни тўлиқ назорат қилаётган эдик, бироқ бир паллада назоратни қўлдан чиқардик.
Шунга қарамай, жамоа қийин дақиқаларни енгиб ўтди ва стандарт вазиятдан гол уриб, ўйинни очди. Бу жуда яхши бўлди.
Ўйинни хотиржамлик билан ғалаба билан якунлаганимиз эса ажойиб ҳолат. Ҳамма хурсанд, жамоа бу натижага лойиқ эди," — деди мураббий.
16-ноябрь куни Англия терма жамоаси сафарда Албанияни мағлуб этди ва икки жавобсиз гол урди.