Нега Барселона Виргилини сотди?
Diario AS хабарига кўра, Виргили "Барселона"нинг дубл жамоаси даражасидан ўтиб кетганини ҳисоблаб, Ла Лига доирасидаги бошқа клубда ўзини синаб кўришга қарор қилган. "Барселона" Ян Виргили трансферида 3,5 миллион евро даромад кўрди.
Каталония клуби академияси тарбияланувчисининг ҳозирги нархи Transfermarkt порталида 10 миллион еврога баҳоланмоқда. Мазкур мавсумда футболчи "Мальорка" сафида Ла Лига доирасида ўтказилган 7 ўйинда 2 та голли узатма амалга оширган.