Хааланд Норвегия терма жамоасида ҳайратда қолдиради
У 78 ва 80-дақиқаларда гол уриб, жамоасининг 4:1 ҳисобигаги йирик ғалабасига ҳисса қўшди. Хааланд 2019-йил сентябр ойида дебют қилганидан буён Норвегия терма жамоаси сафида 48 ўйинда 55 та гол уришга муваффақ бўлди.
У ҳар 71 дақиқада гол урмоқда, бу эса бундай катта масофада ажойиб натижадир. Шунингдек, Хааланднинг бу 55 та голидан атиги 6 таси пеналти орқали амалга оширилганини таъкидлаш лозим.