Александр Исак майдонга қайтди
Швециялик ҳужумчи, "Ливерпул" футболчиси Александр Исак жароҳатдан тўлиқ тузалди. Бу ҳақда Indykaila News хабар бермоқда.
Манбага кўра, Исак жисмоний тайёргарлик бўйича тестлардан муваффақиятли ўтган. Футболчи энди 90 дақиқа давомида ўйнашга тайёр.
"Ливерпул" жамоаси Исакнинг тўлиқ сафга қайтганидан мамнун. Жорий мавсумда 26 ёшли Исак барча мусобақаларни ҳисобга олганда саккизта ўйинда майдонга тушди, бир гол урди ва битта голли узатма амалга оширди.
22-ноябр куни "Ливерпул" Англия чемпионатининг 12-турида ўз майдонида "Ноттингем Форест"ни қабул қилади. Учрашув Москва вақти билан соат 18:00да бошланади.