Интер Зоммер билан шартномани узайтирмайди
Интер клуби раҳбарияти ҳозирги асосий дарвозабон Ян Зоммер билан шартномани узайтирмасликка қарор қилди. Бу қарор дарвозабоннинг ёши билан боғлиқ.
Режага кўра, Зоммер жорий мавсумда асосий таркибда ўйнашда давом этади, кейинги мавсумдан эса унинг ўрнини испаниялик дарвозабон Хосеп Мартинес эгаллаши керак эди. Аммо Мартинес билан кутилмаган воқеа юз берди: у йўл-транспорт ҳодисаси сабабли 81 ёшли кишининг ўлимига сабабчи бўлди.
Ушбу воқеадан сўнг Мартинес руҳий ёрдамга муҳтож бўлиб қолди. Вазият ёмонлашса, у захира ўриндиғини қамоқ курсисига алмаштиришга мажбур бўлиши мумкин.
Шунга қарамай, fcinter1908.it хабарига кўра, Интер клуби Зоммер билан шартномани узайтирмаслик қарорини қатъий турибди.