Реал Мадрид ҳимоячиси Ямални қўллаб-қувватлади
"Ламин оддий йигит, у 18 ёшда. Баъзида нарсалар ҳаддан ошиб кетади.
Худди шу ҳолат Винисиусга ҳам тегишли. У ажойиб футболчи ва чиндан ҳам яхши инсон.
Аммо у бирор кичик хатолик қилса, дарҳол ортиқча танқидга учрайди. Агар биз танқидга лойиқ бўлсак, танқид қилинг, лекин кўпинча бу чегарадан чиқиб кетади", - деди Хейсен Радио Марка радиосига берган интервьюсида.
Яқинда бўлиб ўтган "Эл Класико"да "Реал Мадрид" ўз майдонида "Барселона"ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.