Эксперт: Сафонов ПСЖни тарк этиши керак
Экспертнинг фикрича, Сафонов ёмон дарвозабон эмас, унинг хатоси ўйин амалиётининг етишмаслигидан келиб чиққан. "Терма жамоа мураббийлар штабига тушунаман, улар унга ҳеч бўлмаса бироз ўйин амалиёти беришга ҳаракат қилмоқда.
Аммо Сафонов қишки трансфер ойнасида ПСЖни тарк этмаса, Россия ажойиб дарвозабонидан айрилади", — деди Созин "Чемпионат" нашрига берган интервьюсида. Маълумотларга кўра, 26 ёшли Сафонов жорий мавсум ПСЖ сафида бирор марта ҳам майдонга тушмаган ва унинг клуб билан шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган.