Эрик Гарсия 'Барселона' билан 2029 йилгача шартнома тузади
Журналист Ферран Корреаснинг маълумотига кўра, 24 ёшли футболчи 'кўк-анорранглилар' билан 2029 йил ўрталаригача шартнома имзолайди. Шунингдек, келишувга яна бир йилга автоматик узайтириш имконияти ҳам киритилади.
Эрик Гарсия 2021 йилда 'Манчестер Сити'дан 'Барселона'га қайтган эди. Жорий мавсумда испаниялик футболчи Ханс-Дитер Флик бошчилигидаги жамоада барча мусобақалар доирасида 16 та ўйинда майдонга тушиб, бир марта гол уришга муваффақ бўлди.
Унинг амалдаги шартномаси ушбу ёзда якунланади.