Спаллетти Лоботкани "Ювентус"да кўрмоқчи
Айни пайтда яқинда "Ювентус"ни бошқаришни бошлаган Лучано Спаллетти, ўз янги жамоаси учун ижодкор таянч ярим ҳимоячисини изламоқда. Журналист Экрем Конур маълумотларига кўра, “кекса синьора” раҳбарияти январ ойида 30 ёшли футболчига мурожаат қилиши мумкин.
Шунингдек, футболчига Испания Ла Лигаси, Туркия Супер Лигаси ва Саудия Арабистони чемпионати вакиллари қизиқиш билдирмоқда. Transfermarkt портали маълумотига кўра, Станислав Лоботканинг нархи 25 миллион еврони ташкил этади.
Жорий мавсумда футболчи “Наполи” сафида 11 та ўйинда майдонга тушиб, бир голга ассистентлик қилган.