Чили терма жамоаси Россияга етиб келади
Чили терма жамоаси душанба куни Россияга ўртоқлик учрашуви учун етиб келади. Бу ҳақда миллий жамоа матбуот котиби Давид Муњос хабар берди.
"Чили терма жамоаси душанба куни кечаси Сочига етиб келади", - деди матбуот котиби Sport24 нашрига. Россия ва Чили терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 15-ноябр куни Сочидаги стадионда бўлиб ўтади.
Учрашув Москва вақти билан соат 18:00 да бошланади. Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоалари ва клублари ФИФА ва УЕФАнинг биргаликдаги қарори билан 2022-йил февралидан бошлаб халқаро турнирларда иштирок этишдан четлатилган.
Шунингдек, 12-ноябр куни Валерий Карпин бошчилигидаги Россия терма жамоаси Перу билан учрашув ўтказади.