Нажмиддин Қосимхўжаев таэквондо бўйича жаҳон чемпиони бўлди
Ўзбекистонлик таэквондочи Нажмиддин Қосимхўжаев (74 кг вазн тоифаси) Хитойнинг Уси шаҳрида ўтказилган WT таэквондо бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон Таэквондо Ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.
Ҳал қилувчи баҳсда Қосимхўжаев бразилиялик Эдивал Понтесга қарши жанг қилди. Понтес аввалги жаҳон чемпионатлари ва Олимпия ўйинларининг бронза медали совриндори ҳисобланади.
Нажмиддин Қосимхўжаев учун бу жаҳон чемпионатида қўлга киритилган биринчи олтин медал ҳисобланади. Ўзбекистон терма жамоаси Уси-2025 мусобақасини учта медаль билан якунлади: бир олтин, бир кумуш ва бир бронза.