Ўзбекистон рений металлини экспорт қилишни бошлади
Ўзбекистонда биринчи марта қимматбаҳо ва ноёб металл — ренийнинг экспорт қилиниши амалга оширилди. Ушбу маҳсулот Тошкент металлургия комбинати (ТМК) томонидан ишлаб чиқарилган ва биринчи партия Эстонияда жойлашган VLCor Baltic OU компаниясига етказиб берилди.
Рений — самолётсозлик, космик технология ва юқори ҳароратга чидамли мустаҳкам қотишмалар ишлаб чиқаришда қўлланиладиган ноёб металл ҳисобланади.
2025 йилнинг биринчи олти ойи давомида ТМК жами 21,3 миллион долларлик маҳсулот сотди — бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан икки баробар кўп.