Добавить новость
World News


Новости сегодня

Новости от TheMoneytizer

Жасмин жим турмади — Райҳон билан боғлиқ можарога жавоб берди (видео)

Охирги кунларда ижтимоий тармоқларда катта муҳокамаларга сабаб бўлган можаро — Райҳон ва Жасмин ўртасидаги тушунмовчилик атрофидаги баҳсларга хонанда Жасмин ҳам жавоб қайтарди.

У ўз видеомурожаати орқали воқеага ойдинлик киритиб, ҳеч қандай қасд ёки беҳурматлик бўлмаганини билдирди. “Видео олишга мажбур бўлдим. Ўзи бундай нарсаларни яхши кўрмайман. Лекин халққа мени айбдор қилиб кўрсатишганда жим туришнинг иложи қолмади”, — дейди Жасмин оғир кайфиятда бошланган видеосида.

Унинг таъкидлашича, Тошкентдаги “Яккасарой” тўйхонасида бўлиб ўтган маросимда у навбатчи бўлган ва тадбир ташкилотчилари томонидан “Райҳон яна 10 дақиқада етиб келади, ҳозирча ўз хизматингизни давом эттираверинг”, деган маълумот берилган. Шу асосда жамоаси билан қўшиқлар ижросини давом эттирган.

Жасминнинг сўзларига кўра, у саҳнада турганида Райҳон келганидан бехабар бўлган. “Саҳнада турганимда орқада нима бўлаётганини билмайман. Агар менга Райҳон келганини айтганларида, албатта, у инсонни ўзига хос ҳурмат билан қарши олган бўлардим”, — дейди у самимийлик билан.

Жасмин, шунингдек, кетма-кет 10 та қўшиқ куйламаганини, саҳнада жуда қисқа вақт бўлганини ва ҳеч қандай шахсий хусумат йўқлигини алоҳида таъкидлади. “Райҳонни ҳурмат қиламан, у катта санъаткор, агар бу воқеа бир тушунмовчилик натижаси бўлган бўлса, мен ундан кечирим сўрашга ҳам тайёрман”, — дея мурожаатини якунлади у.

Вмдеолавҳада ҳам Жасминнинг жавоб мурожаати давомидаги ҳолати — тушкун, ранжигандек, айни пайтда ўзини оқлаш ва ҳақиқатни тушунтириш истаги билан тўлган.

Ижтимоий тармоқларда эса фикрлар бўлинган. Айримлар Райҳонни қўллаб-қувватласа, бошқалар Жасминни тушунишга ҳаракат қилмоқда. Кўпчилик эса бу ҳолатни саҳнадаги авлодлар ва муносабат маданиятининг мураккаб нуқталари сифатида баҳоламоқда.

Мутахассислар таъкидлашича, шундай можаролар санъатдаги шахсий ва касбий муносабатлар, маданият ва ҳурмат чегараларини қайта кўриб чиқиш заруратини юзага чиқаради. Шу билан бирга, ҳар икки ижодкорнинг мухлислари бу вазият тинч ва ҳурматли йўл билан ҳал бўлишини истамоқда.

Санъат оламида энг муҳим қадриятлардан бири — ўзаро ҳурматдир. Бу воқеа эса ҳар бир ижодкор учун сабоқ бўлиши мумкин: жамоатчилик олдидаги масъулият фақат ижрога эмас, балки муомала ва муносабатга ҳам тааллуқлидир.

Читайте на сайте


Smi24.net — ежеминутные новости с ежедневным архивом. Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. Абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть —онлайн с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии. Smi24.net — живые новости в живом эфире! Быстрый поиск от Smi24.net — это не только возможность первым узнать, но и преимущество сообщить срочные новости мгновенно на любом языке мира и быть услышанным тут же. В любую минуту Вы можете добавить свою новость - здесь.




Новости от наших партнёров в Вашем городе

Ria.city
Музыкальные новости
Новости России
Экология в России и мире
Спорт в России и мире
Moscow.media










Топ новостей на этот час

Rss.plus