CAFA Nations Cup-2025: Кучли рақобат ва янги меҳмонлар билан бўладиган чемпионат
Бундай кенг форматдаги мусобақа илк бор ўтказилаётгани билан ҳам қизиқарли. Меҳмон сифатида таклиф этилган Малайзия ва Ўмоннинг иштирок этиши рақобат даражасини янада ошириши шубҳасиз. Ҳар икки жамоа ҳам ўз минтақасида жиддий рақиблар ҳисобланади ва уларнинг CAFA майдонида қандай ўйин кўрсатиши алоҳида эътиборга лойиқ.
Қуръа маросими 3 июль куни Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида бўлиб ўтади. Турнирнинг ўзгача форматига кўра, иштирокчилар икки гуруҳга бўлинади: “А” гуруҳининг барча учрашувлари Ўзбекистонда, “B” гуруҳининг эса Тожикистонда ташкил этилади. Бу эса футбол мухлисларига икки давлатда ҳам жонли мусобақа муҳитини ҳис этиш имконини беради.
Турнирнинг старт санаси 29 август этиб белгиланган. Қизиқарли баҳслар 8 сентябргача давом этади ва финалда қитъамизнинг энг яхши жамоаси аниқланади. Ушбу турнир орқали Марказий Осиё футболининг салоҳияти ва ривожи яна бир бор намоён бўлади.
CAFA Nations Cup-2025даги ҳар бир ўйин – янги интрига, янги истеъдод ва янги чемпионлик орзуси. Мухлислар эса тарихга гувоҳлик қилишга тайёр туришяпти. Мусобақанинг старт қисмидаёқ барча эътибор мана шу майдонларда бўлади!