Япониядан келган сайёҳлар сони 53,4% га ошди
Японияликлар кўпроқ туризм мақсадида ташриф буюришган — 5,9 минг нафар.
589 нафар япон фуқароси Ўзбекистондаги яқинларини кўриш учун келган бўлса, 221 нафарининг ташрифи хизмат сафари билан боғлиқ бўлган.
Шунингдек, Франциядан келаётган сайёҳлар сони ҳам ўсгани қайд этилди — январь–апрель ойларида деярли 6,8 минг нафар француз Ўзбекистонга келган.