Telegram'да таржима хизмати вақтинча ишламай қолди
Ҳозирда автоматик таржима ҳам, меню орқали қўлланадиган таржима имконияти ҳам ишламаяпти. Улардан фойдаланишга уриниб кўрилганда “Таржима вақтинча мавжуд эмас” деган хабар чиқади.
Муаммо турли давлатлардаги фойдаланувчиларда кузатилмоқда. Сабаблари ва хизмат қачон тикланиши ҳозирча маълум эмас. Telegram расмийлари бу масала бўйича ҳозирча изоҳ бермаган.
Эслатиб ўтамиз, мазкур муаммо 26 июнь куни кечқурун фойдаланувчилар томонидан илк бор қайд этилган.