Россияга кириш ruID’сиз ҳам мумкин бўлади
Элчихонага кўра, визали ва электрон визали кириш қоидалари ўзгармаган ҳолда қолади. Иловада ариза тўлдирмаслик чегарадан ўтишга таъсир қилмайди ва киришни рад этиш сабаби бўлмайди.
Аввалроқ, Россияда хорижлик фуқаролар учун ruID мобил иловаси ишга туширилган эди. У орқали биометрик рўйхатдан ўтиш, рақамли профил яратиш ва давлат хизматларидан фойдаланиш мумкин. Шунга қарамай, бу иловада рўйхатдан ўтиш ихтиёрий ҳисобланади.