Ўзбекистонликларнинг 40% и пул жамғармаган
Сўровнома натижаларига кўра, аҳоли орасида пул жамғариш одати паст даражада. Фақат 7,4% иштирокчи молиявий муассасаларда жамғармага эга эканини билдирган.
Ҳудудлар кесимида маълумотлар қуйидагича:
. Тошкент шаҳрида сўнгги 12 ой ичида маблағ жамғармаганлар улуши 25% ни ташкил этган.
. Қорақалпоғистон Республикасида эса бу кўрсаткич 54% бўлиб, энг паст даражани ташкил этган.
Пул жамғариш одатлари ҳудуд, таълим ва бандлик даражасига қараб фарқ қилади. Олий маълумотли ўзбекистонликларнинг 27% и пул жамғармайди.