Добавить новость
World News


Новости сегодня

Новости от TheMoneytizer

Шиша бутилкалардаги сув микропластикага тўла: шов-шувли тадқиқот эълон қилинди

Франция озиқ-овқат хавфсизлиги агентлиги (ANSES) томонидан ўтказилган ва кенг жамоатчиликда катта муҳокамаларга сабаб бўлган сўнгги илмий тадқиқот шов-шувга айланди. Маълум бўлишича, истеъмолчилар соғлом ва тоза деб ўйлаган шиша бутилкаларда сотиладиган сув ва турли ичимликлар аслида пластик бутилкаларга нисбатан анча кўпроқ микропластмасса заррачаларини ўз ичига олади.

ANSESнинг бу илмий иши Journal of Food Composition and Analysis нашрида эълон қилинганидан сўнг, бутун Европа ва жаҳонда ижтимоий тармоқларда муҳокамалар тобора кучайиб бормоқда. Олимлар нафақат ичимликларда, балки ҳавода нафас олиш орқали ва овқат воситасида ҳам инсон организмига майда, кўзга кўринмас пластик заррачалар кириб боришини аниқлашди.

Қайси идишда кўпроқ микропластмасса бор?

Тадқиқотдан маълум бўлишича, шиша бутилкалардаги алкоголсиз ичимликлар, лимонад, пиво кабиларда ҳар литрга ўртача 100 га яқин микропластмасса заррачалари аниқланган. Бу кўрсаткич пластик ёки металл идишлардаги миқдордан 5–50 баробаргача юқори. Илмий гуруҳ раҳбари, докторант Изелин Чайбнинг таъкидлашича, бундай натижа кутилмаган ва ўрганилган намуналарнинг аксариятида микропластмасса шиша қопқоқлари бўёғи орқали идишга тушганини аниқлашган.

Олимларнинг аниқлашича, қопқоқларнинг бўёғида кўзга кўринмайдиган тирналишлар бўлиб, сақлаш ва ташиш пайтидаги ишқаланиш орқали микропластмасса сувга ўтади. Бу эса айнан шиша идишларда миқдорни кескин оширади.

Таҳлилий рақамлар ва асосий хулоса:
  • Газсиз ва газланган сув: шиша бутилкаларда литр учун 4,5 заррача, пластикда 1,6 заррачагача.
  • Алкоголсиз ичимликлар литрида тахминан 30 та, лимонадда 40 та, пивода эса 60 га яқин микропластмасса заррачалари бор.

Ҳозирча бу миқдор инсон соғлиғи учун қай даражада хавфли эканлиги борасида аниқ илмий хулоса йўқ, аммо олимлар бу муаммо келгусида жамоат саломатлигига таъсир этиши мумкинлигини истисно этмайди.

Қандай ечимлар таклиф қилинмоқда?

Ишлаб чиқарувчилар ва мутахассислар шиша бутилка қопқоқларини тозалаш ва дезинфекциялаш усулларини жорий қилиш кераклигини таъкидлашди. Масалан, қопқоқларни сув, спирт ёки ҳаво билан ювиш микропластмасса ифлосланишини 60 фоизга камайтиради.

Замин.уз таҳририятининг таҳлилий хулосаси:
Микропластмасса муаммоси инсоният олдидаги янги хавфдир. Оби ҳаёт ва бошқа ичимликларни соғлом деб ўйлаб истеъмол қилаётган фуқароларга тадқиқот натижалари жиддий ўйлашга асос бўлади. Яқин йилларда бу соҳа янада чуқурроқ ўрганилиши ва янги стандартлар жорий этилиши кутилмоқда.

Читайте на сайте


Smi24.net — ежеминутные новости с ежедневным архивом. Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. Абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть —онлайн с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии. Smi24.net — живые новости в живом эфире! Быстрый поиск от Smi24.net — это не только возможность первым узнать, но и преимущество сообщить срочные новости мгновенно на любом языке мира и быть услышанным тут же. В любую минуту Вы можете добавить свою новость - здесь.




Новости от наших партнёров в Вашем городе

Ria.city
Музыкальные новости
Новости России
Экология в России и мире
Спорт в России и мире
Moscow.media










Топ новостей на этот час

Rss.plus