Тошкентда 11 ёшли қиз ток уриб вафот этди
Ҳодиса тахминан соат 18:00 ларда Амир Темур кўчасидаги савдо дўконларидан бирининг том қисмида содир бўлган. 2014 йилда туғилган Н.А. нарвон ёрдамида дўкон томига чиққан ва тушиш пайтида томга яқин ўтаётган электр симларига тегиб кетган. Токи урган қиз воқеа жойида ҳалок бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми “а” банди (Одам ўлимига сабаб бўлган меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.