Россиядан депорт қилинган ўзбекистонлик янги номда қайтди
Беш йиллик кириш тақиқига қарамасдан, у Белоруссия орқали Россияга кирмоқчи бўлди. Гуёки барчаси уддалангандек туюлган бир пайтда, полиция уни таниб қолди ва ушлади.
Шахс ҳозирда хорижликларни вақтинча сақлаш марказида. Давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтганлик айби билан унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиши мумкин.
У 300 минг рублгача жарима (тахминан 41 миллион сўм), тўрт йилгача мажбурий меҳнат ёки қамоқ жазосини олиши мумкин.
Айтиш жоизки, у Белоруссияда қонуний иш топиши мумкин эди. Лукашенко ўзбекистонлик ишчиларни “бизникилар” деб таърифлаган, аммо кўпчилиги Белоруссия ИИВ текширувидан ўта олмаган.