Ўзбекистон 200 та электробус сотиб олиши мумкин
Учрашувда транспорт вазири ўринбосари Илҳом Абдуғаффоров ва Хитой Экспорт-импорт банки бошқарув раиси Чен Хуайюе бошчилигидаги делегация ўртасида транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, ҳаракатдаги автопаркни янгилаш ва молиялаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Шу билан бирга, Тошкент—Самарқанд ва Тошкент—Андижон тўловли автомагистраллар, Тошкент—Самарқанд тезюрар темир йўл йўналиши, ҳамда Тошкент ва ҳудудларда жамоат транспортини ривожлантириш каби лойиҳалар муҳокама қилинди.
Томонлар 200 та электробус харид қилиш бўйича кредит шартномасини тезлаштириб келишиш ва имзолаш масалаларини ҳам кўриб чиқди.