Добавить новость


World News


Новости сегодня

Новости от TheMoneytizer

Японияда денгиз сувида эригувчи пластик ихтиро қилинди: табиат учун катта бурилиш

Япония олимлари томонидан ишлаб чиқилган янги турдаги пластмасса нафақат инсон ҳаётини енгиллаштириши, балки табиатни муҳофаза қилишда ҳам муҳим ўрин эгаллаши мумкин. Токио университети ва RIKEN илғор материаллар маркази мутахассислари томонидан олиб борилган тадқиқотлар дунё миқёсида катта қизиқиш уйғотмоқда.

Сувда эрийди, из қолдирмайди
Тадқиқотчилар янги материалнинг кичик бир бўлаги денгиз сувида атиги бир соат ичида тўлиқ йўқолишини намойиш этди. Бундан ҳам муҳимроғи, у ҳеч қандай зарарли зарра ёки микропластик қолдирмайди. Бу эса нафақат денгиз ҳаёти, балки инсон саломатлиги учун ҳам катта ютуқ ҳисобланади.

Лойиҳа раҳбари Такузо Аида бу ютуқни болалар келажаги билан боғлаб қуйидагича таърифлади:
“Болалар қайси сайёрада яшашни танлай олмайдилар. Биз уларга соғлом муҳитни қолдириш учун жавобгармиз”.

Бардошли ва хавфсиз
Янги пластик тури оддий нефть асосидаги пластмасса сингари бардошли бўлиб, ишлатишда ҳам қулай. У туз билан тажовуз қилганида таркибий элементларга парчаланади ва бактериялар томонидан тезда йўқ қилинади. Шундай қилиб, микропластик ҳам ҳосил бўлмайди. Олимларнинг айтишича, бундай материал ерда тахминан 200 соат ичида йўқолади.

Ёнмайди ва заҳар чиқармайди
Муҳими, у токсик эмас, ёқилмайди, карбонат ангидрид чиқармайди. Экологик жиҳатдан мутлақо хавфсиз ва қайта ишлаш жараёнида ҳам табиатга таъсир қилмайди.

Иқтисодий қизиқиш ортиб бормоқда
Ҳозирча янги материал оммавий ишлаб чиқаришга жўналтирилмаган, аммо лойиҳа муаллифлари аллақачон қадоқлаш саноати ва йирик брендлар томонидан қизиқиш билдирилаётганини маълум қилишди.

Муаммо масштаблари катта
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти таҳлилларига кўра, 2040 йилгача дунёдаги пластик чиқиндилар ҳажми йилига 23–37 миллион тоннагача етиши мумкин. Бундай вазиятда Япониядаги бундай ихтиро нафақат илмий, балки глобал экологик сиёсат учун ҳам ҳал қилувчи аҳамият касб этиши мумкин.

Хулоса ўрнида:
Япониянинг бу ютуғи атроф-муҳитни асрашда янги йўлларни очмоқда. Табиий шароитда ўз-ўзидан йўқоладиган пластмасса нафақат денгиз ва ерни, балки келажак авлодлар ҳаётини ҳам муҳофаза қилишга хизмат қилади. Эндиликда инсоният учун энг катта вазифа – ушбу ихтирони оммавий ҳаётга татбиқ этишдир.

Читайте на сайте


Smi24.net — ежеминутные новости с ежедневным архивом. Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. Абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть —онлайн с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии. Smi24.net — живые новости в живом эфире! Быстрый поиск от Smi24.net — это не только возможность первым узнать, но и преимущество сообщить срочные новости мгновенно на любом языке мира и быть услышанным тут же. В любую минуту Вы можете добавить свою новость - здесь.




Новости от наших партнёров в Вашем городе

Ria.city
Музыкальные новости
Новости России
Экология в России и мире
Спорт в России и мире
Moscow.media










Топ новостей на этот час

Rss.plus