Суд жараёнида оила яраштирилди
Фуқаролик ишлари бўйича суднинг буйруғига асосан, Ў.Н. ҳисобидан Д.Н. фойдасига икки нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш бўйича ижро ҳужжати Бюронинг Зомин тумани бўлими иш юритувига келиб тушган. Қарздор алимент қарзини тўламаганлиги сабабли, қарздорлик 22 млн. сўмга етган.
Ижро ҳаракатлари давомида МЖтКнинг 47 прим 4 - моддасига асосан чора кўриш учун Судга юборилган. Суд жараёнида масъуллар томонидан томонларга тўғри ҳуқуқий тушунтиришлар бериш натижасида оила ярашиб, қайта тикланди. Шу тариқа ижро иши амалда тамомланди ва норасида болалар ота-она меҳрига тўйиб ўсадиган бўлди.
Бу ҳолат, оилаларнинг барқарорлигини таъминлаш ва фарзандларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ҳуқуқий механизмларнинг аҳамиятини намоён этади.