Ўзбекистонда 4 ва ундан ортиқ фарзандли оилалар кўпаяпти
Расмий рақамларга кўра, 2025 йилнинг биринчи беш ойи ҳолатига кўп болали оилалар улуши 8,5% ни ташкил этган.
Солиштирув учун, сўнгги йиллардаги ҳолат қуйидагича бўлган:
• 2010 йил — 7,6%
• 2015 йил — 7,9%
• 2020 йил — 7,2%
• 2024 йил — 7,3%
• 2025 йил (январь–май) — 8,5%
Бу кўрсаткич мамлакатда демография ва оила сиёсатидаги ўзгаришлар ҳамда кўп болали оилаларни қўллаб-қувватлаш сиёсатининг самарасини кўрсатади.