Добавить новость


World News


Новости сегодня

Новости от TheMoneytizer

Трент: "Реал"да бўлиш — болалигим орзуси эди (илк катта интервью)

"Реал Мадрид"нинг янги футболчиси Трент Александр-Арнольд ўзининг илк матбуот анжуманида иштирок этиб, бир қатор қизиқарли ва самимий фикрлари билан жамоа мухлислари ва журналистлар диққат марказида бўлди.

Машҳур англиялик ҳимоячи ўз сўзларини самимий ҳислар билан бошлади:
— “Реал Мадрид” билан шартнома имзолаш ҳар куни содир бўладиган воқеа эмас. Бу болалигимдан орзу қилган манзилим эди. Бу ерда бўлаётганимдан фахр ва бахт туймоқдаман. "Реал" – футбол тарихи ва анъаналари билан ажралиб турувчи клуб, унга ҳурмат қилиш – ҳар қандай инсоннинг бурчидир.

Трент болалигиданоқ мадридликларнинг ютуқларини диққат билан кузатганини таъкидлади:
— Мен “Реал”нинг 3 та Чемпионлар лигасидаги ғалабасини кўриб вояга етганман. Бу жамоанинг совринларга эришиши мен учун янгилик эмас, балки мотивация манбаи бўлган.

Арнольд Хаби Алонсо билан алоқалари ҳақида ҳам гапириб ўтди:
— Хаби билан бир неча марта суҳбатлашганман. У менинг футболдаги кумирларимдан бири бўлган ва у билан бир жамоада ишлаш имконияти орзумнинг рўёбга чиқишидир. Унинг атрофида бўлиб, ундан ўрганишга ҳаракат қиламан.

Карвахаль ҳақидаги фикрлар ҳам диққатга сазовор бўлди:
— Карвахаль — аъло даражадаги футболчи. Унинг эришган ютуқлари иштиёқ ва истеъдод самараси. Унга нисбатан катта ҳурматим бор.

Беллингем билан муносабатлари ҳақида сўралганда, Арнольд қуйидагиларни айтди:
— Беллингем билан гаплашганмиз, албатта. Аммо одамлар ўйлаганчалик кўп эмас (кулади). Биз “Ливерпуль”, “Реал” ва футбол ҳақида оддий футболчи сифатида фикр алмашганмиз.

Арнольд “Реал” тарихидаги инглиз футболчиларининг сони камлигини алоҳида таъкидлаб ўтди:
— Бу клубда ўйнаган инглизлар саноқли. Шунинг учун “Реал Мадрид” футболчиси сифатида тарихда из қолдириш мен учун муҳим.

Жамоадаги рақобат ҳақида:
— Бу ерда “Олтин тўп” учун курашиш осон бўлмайди (кулади). Аммо мен рақиб эмас, ҳаммасини бирга ўйнаётган жамоадошлар сифатида кўраман ва бу менга илҳом бағишлайди.

Трент ўзининг “Ливерпуль”даги саёҳатини ҳам эсга олди:
— "Ливерпуль" менга футболдаги барча орзуларимни амалга ошириш имконини берди. У жамоага умрбод миннатдорман. Аммо ҳаётда баъзан янги қадам ташлаш зарур. “Реал Мадрид”дан таклиф тушгач, мен бу фурсатни қўлдан чиқармасликка қарор қилдим.

Матбуот анжуманининг қизиқ жиҳатларидан бири, Арнольднинг испан тилида сўзлашгани бўлди:
— Президент менинг испан тилимдан ҳайратда қолди (кулади). Бунинг учун анча меҳнат қилдим.

Футболчи ўзининг формасида “Трент” ёзуви бўлиши сабабини ҳам шундай тушунтирди:
— Европада одамлар менинг исмимни нотўғри талаффуз қилишади. Кимдир мени Арнольд, кимдир Алекс деб чақириши мумкин. Шунинг учун барчасини соддалаштириб, фақат “Трент” деб ёзишга қарор қилдим.

Матбуот анжумани якунида Трент “Реал”да ҳам худди “Ливерпуль”дагидай муваффақиятларга эришишга ва жамоага кўплаб голли узатмалар йўллашга ҳаракат қилишини таъкидлади.

— Ҳар бир ўйинда, ҳар бир дақиқада жамоа учун фойдали бўлишни хоҳлайман. Тўп билан ҳам, тўпсиз ҳам, майдонда таъсир кўрсата олиш менинг мақсадим.

Бу тарихий трансфер Трент Александр-Арнольд учун янги босқични бошлаб берди. “Реал Мадрид” учун эса янги даврнинг муҳим футболчиси бўлиши кутилмоқда.

Ҳозирча эса бир нарса аниқ — Арнольд Мадридда ўзини бахтли ҳис қилмоқда.

Читайте на сайте


Smi24.net — ежеминутные новости с ежедневным архивом. Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. Абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть —онлайн с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии. Smi24.net — живые новости в живом эфире! Быстрый поиск от Smi24.net — это не только возможность первым узнать, но и преимущество сообщить срочные новости мгновенно на любом языке мира и быть услышанным тут же. В любую минуту Вы можете добавить свою новость - здесь.




Новости от наших партнёров в Вашем городе

Ria.city
Музыкальные новости
Новости России
Экология в России и мире
Спорт в России и мире
Moscow.media










Топ новостей на этот час

Rss.plus