2025/2026 ўқув йили учун қабул санаси маълум бўлди
Маълумотларга кўра, қабул жараёни икки босқичда амалга оширилади:
• Биринчи босқич: 20 июндан 31 июлгача — микроҳудуд доирасида.
• Иккинчи босқич: 1 августдан 15 августгача — микроҳудуддан ташқарида.
Қабул жараёнлари электрон давлат хизматлари орқали амалга оширилади. 20 июндан бошлаб ота-оналар my.maktab.uz платформаси орқали рўйхатдан ўтиб, ариза топширишлари керак бўлади.
Электрон давлат хизматлари мавжуд бўлмаган ҳудудларда қабул қилинган болалар ҳақидаги маълумотлар adm.maktab.uz платформаси орқали электрон тизимга киритилади.
Маориф вазирлиги маълум қилишича, бу йил 2018 йил 31 декабргача туғилган болалар 1-синфга қабул қилинади.