Ўзбекистонликлар қоидабузарликни видеога олса пул тўланади
Агар инсон сув манбалар ёки водойомлар яқинида қоидабузарликни видеога олса, у 48 соат ичида ушбу материални v-nadzor.gov.uz сайтига юклаши керак. Видеолавҳа 2 дақиқадан ошмаслиги ва бузилиш ҳолатини аниқ кўрсатган бўлиши шарт.
Барча мурожаатлар 10 кун ичида кўриб чиқилади. Агар қоидабузарлик биринчи марта содир этилган бўлса — огоҳлантириш берилади. Агар такрорланса — жарима қўлланилади.
Видеони юборган шахс жарима суммасининг 25 фоизи миқдорида пуллик мукофот олади. Ушбу мукофот 15 кун ичида тўлаб берилади.