Ноқонуний қурилма бартараф этилди
Қарздор фуқаро ноқонуний равишда эгаллаб олган ер майдонини қонун талаби асосида ихтиёрий равишда ўз ҳолига келтирмаганидан сўнг, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилган. Бюронинг туман бўлими давлат ижрочиси Қ.Мардиев томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор фуқаро томонидан ноқонуний қурилма тўлиқ бузилиб, 252 кв.м. ер майдони ўз ҳолига қайтарилди.
Шу муносабат билан ижро иши ҳам тегишли тартибда тамомланган.