Солиқ қарзи тўланмагач 22 млрд. сўмлик бино хатланиб аукционга чиқарилди
Бўлим давлат ижрочиси томонидан қарздорга ушбу ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш учун 15 кунлик ихтиёрий муддат берилиб, уларнинг ижросини таъминламаслик оқибатлари тушунтирилган.
Шунга қарамасдан, қарздор томонидан ижро ҳужжати талаби ихтиёрий равишда бажарилмаганлиги сабабли, унга тегишли бўлган Беруний тумани, Кат кўчасида жойлашган Ип-калава ишлаб чиқариш цехи тегишли тартибда хатловга олинган.
Хатланган кўчмас мулк жами 22,6 млрд. сўмга баҳолатилиб, жорий йилнинг 4 июнь куни электрон онлайн-аукцион савдо майдончаси орқали сотувга чиқариш учун буюртма берилган.
Ушбу мулк сотувидан тушган пул маблағлари қарздорнинг давлат бюджети олдидаги қарздорлигини қоплашга йўналтирилади.