Сурхондарёда Дамас скутер билан тўқнашди — 17 ёшли йигит вафот этди
Маълум қилинишича, ҳодиса 2025 йил 6 июн куни соат 01:30 ларда Боғишамол маҳалласи ҳудудида содир бўлган. Damas ҳайдовчиси чорраҳада чапга бурилаётганда, қарши томондан ҳаракатланаётган скутер билан тўқнашган. Скутерни 17 ёшли йигит — 11-синф ўқувчиси бошқариб келаётган бўлган.
Тўқнашув оқибатида йигит сон суяги сингани, бош мия ёпиқ жароҳати ва бошқа тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган, аммо кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамай вафот этган.
Йўл-транспорт ҳодисасидан сўнг Damas автомобили тегишли бўлган корхонада тушунтириш ишлари олиб борилган.