Ўзбекистон — Қатар 1:0, биринчи тайм якунланди
Ўйиннинг 28-дақиқасида Азиз Мирзадуллаев гол уриб, Ўзбекистонга устунликни тақдим этди. Биринчи тайм статистикасига кўра, Ўзбекистон жамоаси тўпга эгалик қилиш (62% га 38%), зарбалар (11 га 1), аниқ паслар (88% га 81%) ва фоллар (5 га 8) бўйича Қатардан устунлик қилмоқда.
Турнир жадвалида "А" гуруҳида Ўзбекистон 10 та ўйиндан сўнг 21 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Эрон 20 очко билан иккинчи, БАА 17 очко билан учинчи ўринда бормоқда.