“Амирсой”да ресторан ёниб кетди (видео)
Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигига кўра, ёнғин ҳақидаги хабар тушган заҳоти 5 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига йўл олган ва соат 02:01 да етиб борган. Улар ёнғинни 12 дақиқа ичида — соат 02:13 да ўраб олишга муваффақ бўлган. Тўлиқ ўчириш ишлари соат 04:20 да якунланган.
Ёнғин натижасида тахминан 300 квадрат метр майдондаги рестораннинг том қисми, шифти, ички қурилмалари ва жиҳозлари зарар кўрган.
Ҳозирча ҳеч ким жабрланмагани маълум қилинди. Ҳодиса сабаблари ва етказилган моддий зарар ҳажми аниқланмоқда.