Қарздорлик учун трансформаторлар хатланди
Бюронинг Фориш тумани бўлими ҳудудий электр тармоқлари корхонаси фойдасига қарздор тадбиркор ва фермер хўжаликларига тегишли бўлган трансформаторларни қарздорликлар эвазига хатлади!
Келгусида ушбу мулклар аукцион савдоларида сотилиб, тушган пуллардан мавжуд қарздорликлар қопланади.
Электр энергияси учун тўлов интизомини мустаҳкамлаш бўйича саъй-ҳаракатларимиз давом этади. Ўз вақтида тўловларни амалга оширинг, муаммолардан йироқ бўлинг!