"Пеп Гвардиола: Ғазодаги дард бутун вужудимни титратмоқда"
Унвонни университет директори Назир Афзал шахсан ўз қўли билан топширди. Бу мукофот, Манчестер университети тарихида, фақат жамият фаровонлиги ва ижтимоий адолат учун қатъият билан ҳаракат қилган шахсларга бериладиган энг олий унвон саналади.
Маросимда сўз олган Гвардиола Ғазода кечаётган воқеалар ҳақида қаттиқ таъсиранди ва жонли мурожаат қилди:
"Ғазода кўраётганимиз шу қадар оғриқлики, бутун вужудим оғрияпти. Бу нафақат сиёсат, балки инсонийлик масаласи. Гап мафкура ҳақида эмас, балки ҳаётга бўлган муҳаббат, ҳаётни ҳимоя қилиш ҳақида кетяпти. Энг муҳим пайтда жим туриш – бу ҳам хиёнатдир", — деди у кўзларида жасорат ва оғриқ акс этган ҳолда.
Пеп Гвардиоланинг бу каби чиқишлари уни нафақат спорт соҳасида, балки инсонпарварлик, тинчлик ва ҳамдардлик ғояларининг етакчиси сифатида ҳам танитмоқда. Унинг нутқи жамоатчилик орасида катта қизиқиш уйғотиб, ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда.
Мураббийнинг огоҳликка чорловчи ва муҳаббатга суянган сўзлари инсонларни ўз ҳаётларида ҳам меҳр, инсонийлик ва қатъиятни биринчи ўринга қўйишга даъват этди.