Uzbekistan Airways Тошкент–Исломобод қатновини йўлга қўяди
Билетлар нархи 2,6 миллион сўмдан бошланади. Рейслар ҳафтасига бир марта — шанба кунлари амалга оширилади.
Билетларни Uzbekistan Airways’нинг расмий сайти, мобил иловаси, “Uzbekistan Airways Sales” филиаллари ёки расмий агентлар орқали харид қилиш мумкин.
2024 йил кузидан бери Uzbekistan Airways Тошкент–Лахор йўналишида ҳам парвозларни амалга оширмоқда. Жорий йил июнь ойи бошида ушбу йўналиш учун чипталар 2,7 миллион сўмдан бошланмоқда.