Олмазорда икки ёш йигит ўртасида жанжал: сабаби нима бўлди?
Тафсилотларга кўра, 1993 йилда туғилган У.Э. таниши — ўша йили туғилган М.А. билан оғзаки тортишувга киришган. Мулоқот кескин тус олиб, ўзаро жанжалга айланган. Воқеа жойида бўлган фуқаролар ўрталашиб, уларни ажратишга муваффақ бўлишган. Яхшиямки, ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси — “Майда безорилик” бўйича тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди. Ҳолат бўйича қонуний баҳо бериш учун материаллар Олмазор туман жиноят ишлари бўйича судига топширилди.
Мутасаддилар жамоатчиликка мурожаат этиб, бундай ҳолатлардан сақланиш ва ўзаро ҳурматни сақлашга даъват этмоқда.