Гвардиола: Ямаль Мессига ўхшай олмайди
"Барселона" яна бундай кўришга эга бўлган болани топгани учун жуда омадли. Мен уни Мессига ўхшаш деб айта олмайман, афсус. Мен учун дунёда Мессига ўхшаш ҳеч ким йўқ. Бу мумкин эмас", — деди Гвардиола DAZN студиясида.
Пайшанба кечаси Испания терма жамоаси Миллатлар лигаси ярим финалида Францияни 5:4 ҳисобида мағлуб этди. Ламин Ямаль бу ўйинда дубль қайд этди. Июль ойида "Барселона" футболчиси ўзининг 18 ёшини нишонлайди.