Рафинья Ла Лиганинг энг яхши футболчиси деб топилди
Рафинья жорий мавсумда 36 та ўйинда иштирок этиб, 18 та гол урди ва 11 та голли пас берди. Унинг самарали ўйини "Барселона"га "Реал Мадрид"дан 4 очко фарқ билан чемпионликни таъминлашга ёрдам берди.
Шунингдек, Рафинья 2025 йилда Парижда топшириладиган "Олтин тўп" мукофотига асосий даъвогарлардан бири ҳисобланади.