Абдуқодир Ҳусанов ёмонам қитмир эканку!
Журналист Дилрабо Алимова БААдаги стадиондан футболчиларимиз — Отабек, Аббос, Элдор ва Жалолиддин билан жонли суҳбат олиб борди.
Бироқ, эфир пайтида кадр ортида Абдуқодир Ҳусановнинг интервью давомида тинимсиз сув қуйиб юргани кузатилди. Бу ҳолат тўғридан-тўғри эфирда бўлгани сабабли ижтимоий тармоқларда кулгили ва бироз қитмир “шоу” сифатида талқин қилинди.
Оператор Нуриддин Қаршиев эса эфирни узмасдан, барча тўсиқларга қарамай суратга олишда давом этди.
Кўплаб фойдаланувчилар буни “ҳақиқий профессионализм ва ўзбекча юморнинг жонли намойиши” деб баҳолашмоқда.