Ўзбекистондан Афғонистонга 183 тонна гуманитар ёрдам юборди
Юборилган маҳсулотлар таркибига ун, гуруч, шакар, макарон ва қандолат маҳсулотлари, ёғ, тез тайёрланадиган овқатлар, қизил лубиё ва мош каби маҳсулотлар кирган. Гуманитар юк Хайратон шаҳридаги «Астрас» компанияси ҳудудида топширилди.
Шунингдек, Афғонистон томони Самарқандда қурилаётган Имом Бухорий мажмуаси учун Ўзбекистонга 16 та юк машинасида оқ мармар юборган. Бу ташаббус Термезда бўлиб ўтган учрашувда махсус вакил Исматилла Эргашев, Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов, Афғонистон Бош вазири девони раҳбари Мулло Абдула Восе ва Балх вилояти раҳбари Муҳаммад Юсуф Вафо ўртасида келишилган.