Қурбон ҳайит куни Тошкентда 122 масжид атрофида йўллар ёпилади
Маълумотларга кўра, ҳаракат чекловлари байрам намози вақтида — соат 00:00 дан 08:00 гача амал қилади. Йўл ёпилиш ҳолати барча туманларда кузатилади:
. Мирзо Улуғбек тумани: «Тўра Бува» масжиди атрофида
. Олмазор тумани: «Исломобод», «Ҳазрати Имом», «Дўстжонбой» масжидлари яқинида
. Шайхонтоҳур тумани: «Шайх Зайниддин», «Хўжа Аламбардор», «Кўҳ Ота» масжидлари олдида
. Чилонзор тумани: «Новза», «Убай ибн Кааб» масжидлари ҳудудида
. Юнусобод тумани: «Минор» ва «Мирзо Юсуф» масжидлари атрофида
. Бектемир, Учтепа, Сергели, Мирабад, Яшнобод ва Яккасарой туманларидаги масжидларга туташ йўлларда
Шунингдек, намоз ўқиладиган жойларга олиб борувчи бошқа кўчаларда ҳам ҳаракат чекланади. Ҳайдовчиларга олдиндан йўналишни режалаштириш ва айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилади.