ChatGPT энди Google ва Microsoft хизматлари билан тўлиқ ишлайди
ChatGPT энди ҳужжатларни қидириб, таҳлил қилиб, масалан: «Компаниямизнинг ўтган йилнинг биринчи чорагидаги даромадлари қандай?» каби саволларга аниқ жавоб топиши мумкин.
Энг муҳим янгиликлардан бири — macOS Team фойдаланувчилари учун ишга туширилган “ёзиш режими” (record mode). У орқали учрашувлар, қўнғироқлар ёки овозли ёзувларни ёзиб олиб, уларни транскрипция қилиш, муҳим нуқталарни ажратиш ва вазифалар шаклида қайта ишлаш мумкин.
Шунингдек, админлар учун Model Context Protocol (MCP) номли янги протокол бета версиясида жорий этилди. У компаниянинг ички тизимлари билан хавфсиз интеграция қилиш учун мўлжалланган.