Ўзбекистонда тарвуз нархи 2,8 баробарга арзонлашди
East Fruit портали маълумотларига кўра, оптов бозорда тарвузнинг ўртача нархи 7000 сўмдан 2500 сўмгача тушган. Бу сўнгги беш йил ичидаги энг тез ва катта тушиш ҳисобланади.
Мутахассислар бунга сабаб сифатида эрта ҳосилни кўрсатмоқда. Жорий йили катта миқдордаги илк тарвузлар ўтган йилга нисбатан бир ҳафта олдин сотувга чиқарилган.
East Fruit фикрига кўра, ички бозорда нархнинг паст бўлиши экспорт ҳажмини ошишига олиб келади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Ўзбекистон 98,5 минг тонна тарвуз экспорт қилган эди.