Volkswagen Германияда 20 минг ишчини ишдан бўшатмоқда
Bild газетаси ёзишича, бу ҳақда VW концернининг Вольфсбургдаги бош қароргоҳида ўтказилган ишлаб чиқариш кенгаши йиғилишида маълум қилинган.
Концерн 2030 йилгача Германияда жами 35 минг иш ўрнини қисқартиришни режалаштирган. Бу чоралар харажатларни қисқартириш ва самарадорликни ошириш мақсадида амалга оширилмоқда.
Маълум қилинишича, 2025 йилнинг биринчи чорагида Volkswagen’нинг фойдаси 40% га пасайган, ва компания йиллик прогнознинг энг паст чегарасига яқинлашиши мумкинлигини олдиндан эълон қилган.