1 августдан ҳайдовчилар учун жарималар жиддий ошиб кетади
Эндиликда йўл ҳаракати қоидаларини бузиш “қимматга тушиши” аниқ. Ҳар бир қоидабузарлик учун белгиланган жарима миқдори оширилди. Қуйида энг асосий ўзгаришлар билан танишинг:
1. Хавфсизлик камарини тақмаслик — 206 минг сўм (аввал 187,5 минг сўм);
2. Автомобилда дори-дармон қутиси, ўт ўчиргич ва бошқа мажбурий жиҳозларсиз юриш — 206 минг сўм;
3. Йўл белгиларига риоя қилмаслик ёки пиёдалар йўлакчасида ҳаракатланиш — 206 минг сўм;
4. Ҳужжатсиз юриш — 412 минг сўм;
5. Суғуртасиз транспорт бошқариш — 412 минг сўм;
6. Қизил чироқда ўтиш — 824 минг сўм;
7. Белгиланмаган жойда тўхташ — 824 минг сўм;
8. Рулда телефондан фойдаланиш ёки гаплашиш — 1 млн 236 минг сўм;
9. Давлат рақам белгисиз юриш — 2 млн 60 минг сўм.
Тезлик меъёрларини бузганлар учун эса жарималар янада жиддий:
- 20 км/соатгача тезлик оширилса — 412 минг сўм;
- 20–40 км/соатгача — 2 млн 60 минг сўм;
- 40 км/соатдан ортиқ бўлса — 3 млн 708 минг сўм.
Энг оғир жазолар эса маст ҳолатда транспорт бошқарганларга тегишли:
- Мастлик ҳолатида тиббий кўрикдан бош тортса — 6 млн 180 минг сўм ва 3 йилгача ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиш;
- Маст ҳолда машина бошқарганлик учун — 10 млн 300 минг сўм ва 3 йилгача ҳуқуқдан маҳрум этиш.
- Шу билан бирга, қарама-қарши ҳаракат йўлакчасига чиқиш — 4 млн 120 минг сўм жаримага сабаб бўлади.
Мутасаддилар таъкидлашича, мазкур чоралар йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш ҳамда ҳайдовчиларни масъулиятлироқ бўлишга ундашга қаратилган.