Добавить новость


World News


Новости сегодня

Новости от TheMoneytizer

Ишга сузиш орқали борувчи инсон: Босфордаги ғайриоддий ҳаёт

Туркиянинг метрополиси — Истанбулда яшовчи Женгиз Хон исмли фуқаро ҳар куни ишга бориш учун ноодатий йўлни танлаган. У ҳар сафар Босфор бўғозини сузиш орқали кесиб ўтади. Бу ҳақда Британиянинг “The Times” нашри ёзмоқда.

Маълумотларга кўра, Женгиз Хон эрта тонгда уйғонади, шахсий буюмларини сув ўтказмайдиган махсус қопқа жойлайди ва тахминан 30 дақиқа ичида Босфорни сузиш орқали кесиб ўтади. Унга дуч келиши мумкин бўлган турли катта кемалар ва оқимлар хавфини эътиборга олган ҳолда, у ҳар бир ҳаракатини аниқ ва эҳтиёткорлик билан режалаштиради.

Женгиз Хон фаол иштирокчиси бўлган “Sarayburnu Fatihleri” номли сузиш клуби ҳам бор. Бу клубда тахминан 400 нафар сузувчи аъзо сифатида рўйхатдан ўтган. Улар ҳафта давомида уч ёки тўрт марта Босфор бўйлаб сузиш билан шуғулланади. Клубнинг баъзи аъзолари бу ишни 20 йилдан бери амалга ошириб келишмоқда, Хон эса 8 йиллик тажрибага эга.

"Сузаётган пайтимда, барча ташвишларим йўқолади. Ҳеч қандай мобил телефон, ҳеч қандай шовқин. Фақат денгиз, ҳотиржамлик ва мен", — дейди у.

Сузиш пайтида шамол ва оқимларни ҳисобга олиш муҳим роль ўйнайди. Суғурта сифатида клуб аъзолари соҳилдаги Туркия байроғига қараб ҳаракатланишади — бу уларга шамол йўналишини аниқлашда ёрдам беради. Аммо барчаси ҳам доимгидек осон кечмайди. Бир сафар Женгиз Хонни кема томонига тортиб кетган кучли оқим туфайли соҳил қўриқчилари қутқариб қолишга мажбур бўлишган.

Экспертлар таъкидлашича, бундай усулда ҳаракатланиш юқори тажриба ва мустаҳкам жисмоний тайёргарликни талаб қилади. Чунки Босфордаги оқимлар ҳар доим бир хил эмас ва нотайин ҳолатлар ҳам кўп учрайди.

Шунинг учун ҳам Хон ва унинг ҳамфикрлари дунёдаги кам сонли инсонлар қаторида шундай ўзига хос ва эркин ҳаёт тарзини танлаганлар. Улар учун Босфор — фақатгина табиий тўсиқ эмас, балки шахсий мувозанат ва ички ҳотиржамлик манбаи ҳамдир.

Читайте на сайте


Smi24.net — ежеминутные новости с ежедневным архивом. Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. Абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть —онлайн с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии. Smi24.net — живые новости в живом эфире! Быстрый поиск от Smi24.net — это не только возможность первым узнать, но и преимущество сообщить срочные новости мгновенно на любом языке мира и быть услышанным тут же. В любую минуту Вы можете добавить свою новость - здесь.




Новости от наших партнёров в Вашем городе

Ria.city
Музыкальные новости
Новости России
Экология в России и мире
Спорт в России и мире
Moscow.media










Топ новостей на этот час

Rss.plus